таблетки
Mujcap
Препарат, применяемый преимущественно в урологии.
- Производитель
- Genius Pharm
- Объём упаковки
- 20
О препарате
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
МУЖКАП
Препаратнинг савдо номи: Мужкап
Дори шакли: капсула
1 капсула таркиби:
Фаол моддалар:
Сереноя меваси экстракти 80 мг
Якорцев қуруқ экстракти 150 мг
Қишги гилос экстракти 50 мг
L-аргинин 250 мг
Цистеин 150 мг
Рух 5 мг
Селен 20 мкг
Витамин E 100 мг
Таурин 150 мг
Витамин C 50 мг
Витамин B6 0,5 мг
Витамин B12 50 мкг
Фармакотерапевтик гурухи: Асосан урологияда кўлланиладиган восита
Фармакологик хусусиятлари:
Сереноя меваси экстракти — простата бези ҳужайраларининг пролиферациясини рағбатлантирувчи дигидротестостеронга тестостеронни ўтишини бузади. Антиандроген хусусиятларга эга бўлиб, простат бези даражасида танлаб намоён бўлади.
Якорцев қуруқ экстракти - жинсий тизим нормал фаолиятини қўллаб-қувватлайди, кичик чаноқ сохасида қон айланишини яхшилайди ва эрекцияни кучайтиришга ёрдам беради.
Қишги гилос экстракти - кучли адаптоген бўлиб, стрессни камайтириш, жисмоний ва руҳий энергияни оширишга ёрдам беради. У жинсий фаолиятни яхшилаш ва энергетикани оширишда фойдали.
L-аргинин — аминокислота, азот оксидини синтез қилишга ёрдам беради, бу эса қон томирларини кенгайтириш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Эрекцияни яхшилаш ва жинсий хохишни кучайтиришга кўмаклашади.
Цистеин — антиоксидант хусусиятга эга бўлган аминокислота бўлиб, умумий саломатликни яхшилашга, айниқса, жинсий тизимни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
Рух - жинсий фаолиятни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган муҳим минерал. У тестостероннинг синтезига ёрдам беради ва сперма сифатини яхшилайди.
Селен — антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, жинсий органларнинг фаолиятини яхшилашга ва стрессга қарши иммунитетни оширишга ёрдам беради.
Витамин E — қон айланишини яхшилаш, жинсий аъзоларнинг соғлигини сақлаш ва антиоксидант таъсир кўрсатиш билан бирга, хужайраларни зарарланишдан ҳимоя қилади.
Таурин — тестостерон даражасини оширади, бу эса эркак жинсий гормони бўлиб, репродуктив функцияларни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Аминокислота жинсий фаолликни оширади ва эрекцияни яхшилайди.
Витамин C — тестостеронни хосил бўлишида иштирок этади ва либидога жавобгари бўлган дофамин синтезига таъсир кўрсатади.
Витамин B6 — алмашинув жараёнларини яхшилаш, гормонлар, жумладан тестостероннинг ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради ва асаб тизими фаолиятини яхшилайди.
Витамин B12 — эркак жинсий тизимининг яхши фаолияти учун муҳим. Эритроцитлар шакилланишида, гемоглобин синтезида ва организмни турли вируслардан ҳимоя қилишда иштирок этади.
Қўлланилиши:
Жинсий фаолиятни яхшилаш.
Жинсий хохишни ошириш.
Тестостерон даражасини нормаллаштириш.
Организмни мустаҳкамлаш ва жисмоний кучни ошириш.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ичга. 2 капсуладан кунига 2 махал овқатланиш вақтида етарли миқдорда сув билан ичиш лозим.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик. 18 ёшгача бўлган давр.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Капсула блистерда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналарда берилиш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
OOO “Humo Farm Laboratories” Андижон вилояти Андижон ш. Шимолий Саноат кўчаси № 7.