tabletka
Glazgo
Asosan Oftalmologiyada ishlatiladigon vosita
- Ishlab chiqaruvchi
- Genius Pharm
- Qadoq hajmi
- 30
Preparat haqida
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ГЛАЗГО
Препаратнинг савдо номи: Глазго
Дори шакли: капсула
1 та капсула таркиби:
Фаол моддалар:
Витамин A 500 МЕ
Витамин C 12 мг
Витамин E 100 МЕ
Витамин B1 1,5 мг
Витамин B2 1,5 мг
Витамин B6 1 мг
Витамин B12 2 мкг
Рух 10 мг
Селен 25 мкг
Таурин 100 мкг
Лютеин 5 мг
Черника меваси экстракти 100 мг
Гинкго билоба экстракти 20 мг
Фармакотерапевтик гурухи: асосан офтальмологияда ишладиладиган восита
Фармакологик хусусиятлари:
Витамин А — ёғда эрийдиган витамин, антиоксидант, кўриш, суяклар, тери, соч ва иммун тизимининг соғлом ишлаши учун зарур. Ретинол оксидланиш ва қайталаниш жараёнларида, оқсиллар синтезини тартибга солишда, метаболизмга ёрдам беради, ҳужайра мембраналарининг фаолиятини таъминлайди. Шунингдек, суяклар ва тишларнинг шакилланишида, янги ҳужайраларнинг ўсишида зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.
Витамин С — кучли антиоксидант. Иммун тизимини мустаҳкамлайди, вируслар ва бактерияларга қарши ҳимоя қилади, жарохатлар тез битишига ёрдам беради, гормонларнинг синтезига таъсир қилади, қон ишлаб чиқарилишида ахамиятга эга, капиллярларнинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради. Шунингдек, коллаген оқсили синтезини рағбатлантиради, тўқималар, суяклар ва тоғайлар ўсишини таъминлайди, токсинларни чиқаришга ёрдам беради.
Витамин Е — ёғда эрийдиган витамин, муҳим антиоксидант. Витамин Е токсинлар, масалан, сут кислоталарнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Унинг етишмаслиги холсизлик ва камқонликни келтириши мумкин.
Витамин В1 — кўзнинг ички босимини нормаллаштиришга ёрдам беради.
Витамин В2 — капиллярлар ва қон томирларининг мустаҳкамлигини таъминлайди. Глаукома ва катаракта касалликларининг профилактикасини амалга оширишда фойдалидир.
Витамин В6 — кўздаги нерв толаларининг ишлашини таъминлайди.
Рух — суяк тўқималарининг шакилланишида, диабетни олдини олиш, эпилепсияни бартараф қилиш, жарохатларни тез битишига, витамин Анинг сўрилишига ёрдам беради, сочларнинг соғломлигини таъминлайди, ақлий қобилиятларни яхшилайди, артрит ва ревматизмнинг олдини олишга ёрдам беради.
Селен — иммун тизимини мустаҳкамлайди, ўсмаларни ривожланишини камайтиради, ферментлар ва гормонлар фаолиятида иштирок этади. Шунингдек, тери, сочлар, тирноқларнинг соғломлигини таъминлайди ва эркин радикалларнинг шаклланишини тўсқинлик қилади.
Таурин — кардиотоник, катарактага қарши ва метаболик таъсир кўрсатади. Хужайра мембраналарининг ишлашини яхшилайди, энергетик ва метаболик жараёнларни оптималлаштиради. Электролитлар (калий ва кальций) концентрациясини сақлашга ёрдам беради, ўт кислоталарининг ишлашини нормаллаштиради, ичакларда ёғларни эмульсиялаштиришга ёрдам беради. Бош мияда нейротрансмиттер вазифасини бажаради.
Лютеин — кўришни яхшилаш хусусиятига эга. Ёшга боғлиқ кўз касалликларининг олдини олишга ёрдам беради, шу жумладан қарияларда кўрликка сабаб бўлувчи катаракта ва сариқ доғ дистрофиясини олдини олади.
Черника меваси экстракти — кўзларига ёрқин нурдан ва зўриқишдан кейин тикланишга ёрдам беради. Антоцианлар ёрдамида тўр парданинг соғломлигини таъминлайди.
Гинкго билоба экстракти — қон айланишини мустаҳкамлайди, капиллярлар девори ҳимоя функциясини таъминлайди, ички органларда қон айланишини нормаллаштиради.
Қўлланилиши:
Кўз соғлигини сақлаш (компьютерда узоқ вақт ишлаш, ўқиш, автоулов ҳайдаш).
Катаракт ва макула дегенерацияси кўз касалликларининг олдини олиш ва комплекс даволаш.
Кўз толиқиш белгиларини йўқотиш.
Кўзлардаги қон айланишини ва тўр қаватнинг озиқланиш жараёнларини яхшилаш.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ичга. Овқат вақтида ичиш лозим.
3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга 1 капсуладан кунига 2 махал
7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 1 капсуладан кунига 3 махал
14 ёшдан катталарга 2 капсуладан кунига 2 махал
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Капсула блистерда ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
1 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналарда берилиш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Саноат кўчаси № 7.