O‘zbekchaРусскийEnglish

Humo Pharm sahifasiga qaytish

Fenivit Kids — sirop, Humo Pharm
Fenivit Kids — sirop, Humo Pharm

sirop

Fenivit Kids

Макро ва микроелементларга ега мултивитаминлар комплекси

Ishlab chiqaruvchi
Humo Pharm
Qadoq hajmi
100 ml
Bu mahsulot haqida so‘rash

Preparat haqida

Препаратнинг савдо номи: Фенивит кидс

Дори шакли: сироп

5 мл сироп таркиби:

Фаол моддалар:

Омега 3                                  100 мг

Темир фумарат                    4 мг

Мис сульфат             150 мг

Калий йодид                           0,05 мг

Рух                                          2,5 мг

Магния оксиди                       0,03 мг

Витамин С                            30 мг

Витамин В9                           0,05 мг

Витамин В6                            0,2 мг

Витамин Д3                           2 мг

Витамин Е                              4 мг

Фармакотерапевтик гурухи: Макро ва микроелементларга ега мултивитаминлар комплекси

Фармакологик хусусиятлари:

            Омега 3 - инсон танасининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади. Омега-3 нинг фойдалари бебаҳодир - бу кислоталар тананинг фаолиятини тартибга солади, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, ташқи салбий омиллардан ҳимоя қилади.

            Темир фумарат - эритропоэзда иштирок этади, гемоглобин таркибида кислородни тўқималарга етказиб беришни таъминлайди.         

            Мис сульфат - - темир танқислиги камқонлиги ва тўқималарда кислород етишмовчилигини олдини олади, остеопорознинг олдини олишда ёрдам беради. Бириктирувчи тўқимага таъсир қилиб томирлар эластиклигини оширади.            Калий йодид -  тиреоид гормонларининг синтези учун зарур бўлган йод манбаи. Қалқонсимон безининг нормал фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

            Рух  - иммуномодуляция хусусиятларига эга, А витамини ўзлаштирилишини, сочлар регенерациясини ва ўсишини рағбатлантиради.

            Магний - қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради, кальций билан биргаликда кальцитонин ва паратиреоид гормонининг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

            Витамин С коллаген синтезини таъминлайди, тоғай, суяклар ва тишларнинг структураси шакилланишида иштирок этади. Гемоглобин хосил бўлиши ва эритроцитлар етилишига таъсир кўрсатади.

            Витамин В9 - организмда у турли метаболик жараёнларда иштирок этадиган коэнзим бўлган тетраҳидрофол кислотасига камаяди. Мегалобластларнинг нормал етилиши ва нормобластларнинг шаклланиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (шу жумладан метионин, серин), нуклеин кислоталар, пуринлар ва пиримидинлар синтезида, холин ва ҳистидин метаболизмида иштирок этади. Ҳомиладорлик даврида у танани тератоген омиллар таъсиридан ҳимоя қилади. Пласентанинг нормал камолотини ва ишлашини таъминлайди.

            Витамин В6 - оқсил алмашинувида ва нейромедиаторлар синтезида коэнзим сифатида иштирок этади.

Витамин D3 - кальций ва фосфорнинг ўзлаштирилишини рағбатлантиради, суяклар ва тишларнинг соғлигини сақлаш учун зарур. Иммун тизим фаолиятида мухим ахамиятга эга.                          

Витамин Е - антиоксидант бўлиб, ҳужайраларнинг зарарланишидан ҳимоя қилади ва тери ҳамда сочларнинг соғлиғини қўллаб-қувватлайди.

Қўлланилиши:

Витаминлар ва минералларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан кечадиган шароитларда профилактика воситаси сифатида.

Қўллаш усули ва дозалари:

Ичга. Қўллашдан олдин флаконни чайқатинг. Овқат вактида оз миқдорда суюқлик билан ичиш лозим.

1 ёшгача бўлган болалар - кунига 2 марта 2 мг
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар - кунига 2 марта 3,5 мг
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар - кунига 2 марта 5 мл
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар - кунига 2 марта 7 мл
12 ёшдан ошган болалар - кунига 2-3 марта 10 мл

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик

Дориларнинг ўзаро таъсири

ФЕНИВИТ КИДС қоллашдан кегин 1 - 2 соготгача болган даврда бошқа дори-дармонларни қабул қилмаслик тавсия этилади

Махсус кўрсатмалар

Махсус эхтиёткорликлар йўқ.

Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

100 мл флаконда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналарда берилиш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

OOO “Humo Farm Laboratories” Андижон вилояти Андижон шахри Шимолий Саноат кочаси № 7.