sirop
Mimikap
Multivitamin kompleks
- Ishlab chiqaruvchi
- Genius Pharm
- Qadoq hajmi
- 20
Preparat haqida
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
МИМИКАП
Препаратнинг савдо номи: Мимикап
Дори шакли: ёғли эритма, ичиш учун томчи
30 мл томчи таркиби:
Фаол моддалар:
Кальций 400 мг
Витамин D3 12,5 мкг
Витамин A 1000 МЕ
Рух 5 мг
Фосфор 500 мг
Фитин 100 мг
Витамин B4 500 мг
Калий 400 мг
Витамин K 10 мкг
Омега-3 200 мг
Омега-6 400 мг
Омега-9 100 мг
Витамин E 5 мг
Витамин B1 0,5 мг
Витамин B2 0,5 мг
Витамин B5 2 мг
Витамин B6 0,5 мг
Витамин B9 30 мг
Витамин C 20 мг
Витамин PP 5 мг
Витамин H 15 мкг
Фармакотерапевтик гурухи: Мультивитамин комплекс
Фармакологик хусусиятлари:
Кальций — суяклар ва тишларнинг мустаҳкамлиги учун асосий минерал. У асаб тизимининг нормал фаолиятини сақлашда, юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлашда ва мушаклар тонустига ёрдам беради.
Витамин D3 — кальций ва фосфорнинг организмда ўзлашишини таъминлайди, бу суяклар ва тишларнинг нормал ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, иммун тизимини мустаҳкамлашда, асаб тизимининг фаолиятини қўллаб-қувватлашда ва метаболизмни тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.
Витамин A — кўришни нормал ҳолатда сақлаш, терининг ва шиллиқ қаватларининг соғлигини таъминлашда муҳим. Шунингдек, иммун тизимини қўллаб-қувватлашда, суяклар ва ҳужайраларнинг ривожланишини мукаммаллаштиришда ёрдам беради.
Рух — иммун тизими фаолияти учун муҳим, яраларни битиш жараёнини тезлаштиради, тери ва шиллиқ қаватларнинг соғлигини сақлашда аҳамиятли. Рух ҳужайралар бўлиниши ва оқсиллар синтезида муҳим роль ўйнайди.
Фосфор — суяклар ва тишларнинг шаклланишида иштирок этади, ҳужайралар ва тўқималардаги алмашинув жараёнини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлашда ва когнитив функцияларни яхшилашда муҳим.
Фитин — фосфор ва кальцийнинг алмашинувини тартибга солишда иштирок этади. У минералларнинг тўғри алмашинувини сақлашга ёрдам беради ва антиоксидант фаолиятига эга.
Витамин B4 — кўпинча жигар фаолияти, мия фаолияти, хотира ва когнитив функцияларни мустаҳкамлашда муҳим. У хужайра мембраналарини синтез қилишда ҳам иштирок этади.
Калий — юрак ва мушаклар фаолияти, асаб тизимини нормаллаштириш учун зарур. Калий сув-электролит балансини сақлаш, қон босимини тартибга солиш ва нерв импульсларининг узатилишини таъминлашга ёрдам беради.
Витамин K — қоннинг ивиш жараёнида ва суяклар соғлигини сақлашда муҳим роль ўйнайди.
Омега-3, Омега-6, Омега-9 — тўйинмаган ёғ кислоталари, улар юрак-қон томир тизими, мия фаолияти ва органимизмдаги алмашинув жараёнларини қўллаб-қувватлайди. Омега-3 ёғ кислоталари, айниқса, нерв тизимининг соғлигини сақлаш ва холестерин даражасини нормаллаштиришда муҳим.
Витамин E — кучли антиоксидант бўлиб, ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади, терининг соғлигини сақлашга ёрдам беради, иммун реакциясини мустаҳкамлашга ва алмашинув жараёнларини нормаллаштиришга ёрдам беради.
Витамин B1 — энергия алмашинуви, нерв тизими ва юрак фаолияти учун зарур.
Витамин B2 — углеводлар, оқсил ва ёғларнинг алмашинувини тартибга солишда, тери ва кўриш соғлигини сақлашда муҳим.
Витамин B5 — углеводлар, ёғлар ва оқсилнинг алмашинуви, юрак фаолияти ва иммун тизимини қўллаб-қувватлашда муҳим.
Витамин B6 — аминокислоталар алмашинуви, нейротрансмиттерлар синтези ва нерв тизими фаолияти учун зарур.
Витамин B9 — ҳужайраларнинг нормал ривожланиши, қоннинг шаклланишида ва хужайра бўлинишини тартибга солишда муҳим.
Витамин C — кучли антиоксидант, иммун тизимини мустаҳкамлайди, темирнинг ўзлаштирилишини яхшилайди ва тери, қон томирлари ва милклар соғлигини сақлашда ёрдам беради.
Витамин PP — энергетик алмашинувда, тери ва нерв тизимининг соғлигини сақлашда муҳим.
Витамин H — тери, соч ва тирноқлар соғлигини сақлаш, углеводлар, ёғлар ва оқсиллар алмашинуви, нерв тизими фаолияти учун муҳим.
Қўлланилиши:
Болаларда витамин ва минералларга бўлган талабини қондириш.
Витамин танқислиги ва гиповитаминоз олдини олиш.
Иммун тизимини қўллаб қувватлаш
Иш қобилияти ва умумий холатни яхшилаш.
Боланинг ўсиши ва ривожланишини қўллаб қувватлаш.
Фаол ўсиш даврида витамин ва минераллар эхтиёжини тўлдириш.
Асаб тизими фаолияти ва когнитив фаолиятни қўллаб қувватлаш.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ичга. Ишлатишдан олдин флаконни чайкатинг. Овқат вақтида оз миқдорда суюқлик билан ичиш лозим.
6 ойдан 1 ёшгача бўлган болалар 5 томчидан кунига 2 махал
1 ёшдан катта болалар 10 томчидан кунига 2 махал
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Флакон 30 мл тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
1 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналарда берилиш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Шимолий Саноат кўчаси № 7.