O‘zbekchaРусскийEnglish

Humo Pharm sahifasiga qaytish

Molot — sirop, Humo Pharm
Molot — sirop, Humo Pharm

sirop

Molot

Asosan urologiyada qo'llaniladigon vosita

Ishlab chiqaruvchi
Humo Pharm
Qadoq hajmi
100 ml
Bu mahsulot haqida so‘rash

Preparat haqida

Препаратнинг савдо номи: Молот

Дори шакли: сироп

100 мл сироп таркиби:

Фаол моддалар:

Сереноя мевалари экстракти                      300 мг

L – аргинин                                                      100 мг

Цистеин                                                           100 мг

Цинк                                                                  10 мг

Селен                                                                 20 мкг

Витамин Е                                                       100 МЕ

Таурин                                                              100 мкг

Витамин С                                                       30 мг

Витамин В6                                                     2 мг

Витамин В12                                                   2 мкг

Фармакотерапевтик гурухи: Асосан урологияда ишлатиладигон восита

Фармакологик хусусиятлари:

               Сереноя меваси экстракти — тестостеронни простата бези хужайралари пролиферациясини рағбатлантирувчи дигидротестостеронга ўтишини бузади.  Простата бези даражасида намоён бўладиган антиандроген хусусиятларга эга.

L-аргинина —аминокислота бўлиб эрекцияга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. У жинсий аъзонинг қон томирларини кенгайтиришга ёрдам беради, бу эса кичик аъзо органларига қон келишини оширади. Аргинин нафақат узоқ муддатли эрекцияни кафолатлайди, балки сперма сифатини ҳам яхшилайди.

Цистеин — организмга кириши уруғ сюқлигида кислороднинг фаол шакилларини камайтиришга ёрдам беради. Бу таъсир туфайли уруғ суюқлиги миқдори ва сперматозоидларнинг фаоллиги ортади.

Цинк — эркаклар учун зарур элемент бўлиб, тестостерон даражасини табиий равишда оширишга ёрдам беради. Тестостерон эркакларнинг жинсий функциялари, потенцияси ва соғлом ташқи кўриниши учун масъул бўлган гормондир.

Селен — простата безининг соғлигини қўллаб қувватлайди, простатит, аденома ва простата ракининг ривожланиш хавфини камайтиради, эркакларнинг репродуктив фаолиятини оширади, сперматозоидларнинг ҳаракатланишини, тестостерон ва сперма ишлаб чиқарилишини оширади, эректиль дисфункцияни олдини олади.

Витамин Е — эректиль функцияни (потенцияни) яхшилашга кучли таъсир қилувчи ҳисобланади, эркакларнинг жинсий аъзосига таъсир кўрсатади. Эркакларнинг фаоллиги ва энергияси ортишини, организмни ташқи хавфлардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Таурин — тестостерон даражасини оширади, репродуктив функцияларни сақлашда муҳим роль ўйнайди. Аминокислота жинсий фаолликни оширади ва эрекцияни яхшилайди.

Витамин С — тестостерон хосил бўлишида иштирок этади, либидога жавоб берувчи дофамин синтезига таъсир кўрсатади.

Витамин В6 — организмга гормонлар ва ферментларни шакллантиришда ёрдам беради, аминокислоталар синтезида иштирок этади.

Витамин В12 — эркак жинсий тизимининг яхши фаолияти учун муҳим. Эритроцитлар етилишида, гемоглобин синтезида ва организмни турли вируслардан ҳимоя қилишда иштирок этади.

Қўлланилиши:

Умумий холсизлик, жинсий хоҳишнинг камайиши, эрекция бузилиши, импотенция, эртанги эякуляция.

Қўллаш усули ва дозалари:

Ичига. Қўлланишдан олдин флаконни чайқатинг. Овқат билан ёки овқатдан сўнг, оз миқдорда сув билан қабул қилинади.

Ката ёшдагиларга — кунига 15-20 мл, 2-3 махал.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган

Махсус кўрсатмалар

Махсус эхтиёткорликлар йўқ.

Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Флакон 200 мл тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналарда берилиш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

OOO “Humo Farm Laboratories” Андижон вилояти Андижон ш. Шимолий Саноат кўчаси № 7.