O‘zbekchaРусскийEnglish

Humo Pharm sahifasiga qaytish

Normaterol — kukun, Genius Pharm
Normaterol — kukun, Genius Pharm

kukun

Normaterol

ichak mikraflorasini muvozanatini tiklovchi vosita

Ishlab chiqaruvchi
Genius Pharm
Qadoq hajmi
10
Bu mahsulot haqida so‘rash

Preparat haqida

 ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

НОРМАТЕРОЛ

Препаратнинг савдо номи: Норматерол

Дори шакли: саше

1 саше таркиби:

Фаол моддалар:

Бифидобактериялар комплекси (Bifidobacterium bifidum,

Bifidobacterium longum, Bifidobacterium adolescentis)                   200 мг

Лактобактериялар комплекси (Lactobacillus acidophilus,

Lactobacillus plantarum, Lactobacillus fermentum,

Lactobacillus bulgaricus)                                                                  100 мг

Streptococcus thermophilus:                                                              10 мг

Фруктолоолигосахаридлар:                                                             200 мг

Фармакотерапевтик гурухи: ичак микрофлораси мувозанатини тикловчи восита.

Фармакологик хусусиятлари:

            Bifidobacterium ва Lactobacillus нормал ичак микрофлорасини тиклашга ёрдам беради, патоген микроорганизмларни йўқотади, бу эса инфекцияларнинг ривожланишини олдини олишга ёрдам беради. Ичакнинг тўсиқ вазифасини қўллаб-қувватлайди, овқат ҳазм қилиш ва озуқа моддаларининг сўрилишини яхшилашга ёрдам беради. Витаминлар (масалан, К витамини ва баъзи Б гурухи витаминлари) ва қисқа занжирли ёғ кислоталари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради бу эса ичак саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Фруктоолигосахаридлар - пробиотик бактерияларнинг ўсиши ва фаоллигини рағбатлантирадиган, микробиотани яхшилашга ёрдам берадиган пребиотикдир. Ичак моторикасини яхшилайди, ахлатни нормаллаштиришга ёрдам беради ва ич қотиши хавфини камайтиради. Улар иммунитет тизимини қўллаб-қувватловчи ва ичакдаги яллиғланиш жараёнларини камайтириш хусусиятларга эга.

 

Қўлланилиши:

Ичак микрофлорасини қўллаб-қувватлаш.

Дисбактериознинг олдини олиш ва даволаш.

Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш.

Овқат ҳазм қилиш жараёнини нормаллаштириш.

Ошқозон-ичак касалликларининг белгиларини камайтириш.

Қўллаш усули ва дозалари:

Ичга. Овқатдан 30 дақиқа олдин қабул қилинади. Эмизикли даврда кукун она сути ёки чақалоқлар овқати билан аралаштирилади.

Катта ёшдаги болалар ва катталар учун пакетлардаги кукун қайнатиб совутилган сувда (ҳарорати 45 °C дан юқори бўлмаган) эритилади, 1 пакет учун 40-50 мл миқдорда сув олинади.

6 ойгача бўлган болалар учун доза 1 сашедан кунига 1 махал

6 ойликдан 3 ёшгача бўлган болалар  1 сашедан кунига 2 махал

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар 1 сашедан кунига 3 махал

7 ёшдан катта болалар ва катталар 2 сашедан кунига 2-3 махал

Қабул қилиш муддати 1 дан 3 ҳафтагача

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аникланмаган.

Махсус кўрсатмлар

Махсус эхтиёткорликлар йўқ.

Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Саше тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

1 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналарда берилиш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Саноат кўчаси № 7.