malham
Dafna gel
Тўқималарни қайта тиклаш стимулятори, яллиғланишга қарши таъсирга эга.
- Ishlab chiqaruvchi
- Genius Pharm
- Qadoq hajmi
- 30
Preparat haqida
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ДАФНА ГЕЛЬ
Препаратнинг савдо номи: Дафна гель
Дори шакли: гель
30 г гель таркиби:
Фаол моддалар:
Хондроитин сульфат 500 мг
Глюкозамин гидрохлорид 600 мг
Сувқалампири 270 мг
Каркаде гули 110 мг
Саримсоқ 70 мг
Дафна япроғи 65 мг
Ёрдамчи моддалар: суюқ парафин, ялпиз экстракти
Фармакотерапевтик гурухи: Тўқималарни қайта тиклаш стимулятори, яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Фармакологик хусусиятлари:
Хондроитин сульфат - тоғай ва суяк тўқималарининг асосий моддасини қуришда қатнашади. Тоғай тўқималарида фосфор-кальций алмашинувини яхшилайди, артикуляр тоғай тузилиши ва функциясини бузадиган ферментларни ва тоғай тўқималарнинг дегенерация жараёнларини тўсқинлик қилади. Гликозаминогликанларнинг синтезини рағбатлантиради, гиалин тўқималарининг метаболизмини нормаллаштиради, тоғай юзаларни ва бўғим халтасини қайта тиклашга ёрдам беради. Бириктирувчи тўқима эзилишини олдини олади, бўғим ичи суюқлиги ишлаб чиқарилишини кучайтиради, зарарланган бўғимлар харакатчанлигини оширади. Суяк тўқимаси резорбциясини секинлаштиради, кальций йўқотилишини камайтиради, суяк тўқимаси репарациясини тезлаштиради, остеоартроз ривожланишини тормозлайди. Оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, тинч холатда ва юрганда бўғимлардаги оғриқни камайтиради.
Глюкозамин гидрохлориди - глюкосамин яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, эндоген глюкозамин етишмовчилигини тўлдиради, синовиал суюқликда протеогликанлар ва гиалурон кислотасининг синтезини рағбатлантиради; хондроитин сульфат кислота синтези жараёнида олтингугуртнинг фиксациясига ёрдам беради, бўғимларда дегенератив жараёнларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва уларнинг фаолиятини тиклайди. Глюкозамин тоғай парчаланиш жараенларини олдини олишга ёрдам беради ва тоғай тўқималарини тикланишини рағбатлантиради. Бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди, ностероид яллиғланишга қарши дориларга бўлган эҳтиёжни камайтиради.
Сувқалампири - антиоксидант, яллиғланишга қарши, антиспазмодик, гемостатик таъсирга эга. Ўсимлик таркибида танинлар, флавонол гликозиди авикулярин, 900 мг% гача аскорбин кислота (мутлоқ қуруқ вазн хисобида), К витамини, каротин (39 мг%), кремний кислотаси бирикмалари (4,5%), танинлар, эфир мойи мавжуд.
Дафна япроғи - яллиғланишга қарши хусусиятларга эга ва аналгетик таъсир кўрсатадиган табиий антисептик. Бўғимларни даволашда дафна япроғи юқори самарали восита ҳисобланади. Кўп миқдорда эфир мойлари тутганлиги туфайли бу ўсимлик ярани битказувчи, микробларга қарши ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Қўлланилиши:
Препарат мушак-скелет тизимининг дегенератив-дистрофик касалликлари учун комплекс терапиянинг бир қисми сифатида фойдаланиш учун тавсия этилади: остеоартрит, умуртқа поғонаси остеохондрози; оғриқ билан кечувчи бошқа касалликлар.
Қўллаш усули ва дозалари:
Сиртга. 1 дан 5 см гача узунликда крем чиқарилиб енгил суртилади, кунига 2-3 марта қўлланади. Препаратнинг миқдори зарарланган жойнинг ҳажмига боғлиқ. Даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва кузатилган таъсирга боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар препарат компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Қўлланиладиган терининг яхлитлиги бузилиганлиги, 12 ёшгача бўлган болалар, препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Препарат очиқ яралар билан алоқа қилмаслик учун фақат бутун терига қўлланилиши керак. Препаратни кўзлар ва шиллиқ пардаларга тушишидан сақланинг. Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
30 г тюбикда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналарда берилиш тартиби
Рецептсиз
Ишлаб чиқарувчи:
OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Саноат кўчаси № 7.