O‘zbekchaРусскийEnglish

Humo Pharm sahifasiga qaytish

Kastor gel — malham, Genius Pharm
Kastor gel — malham, Genius Pharm

malham

Kastor gel

Terining ustki qismiga qo'llaniladigon vosita, yallig'lanishga qarshi tasirga ega

Ishlab chiqaruvchi
Genius Pharm
Qadoq hajmi
30
Bu mahsulot haqida so‘rash

Preparat haqida

ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА

КАСТОР ГЕЛЬ

Препаратнинг савдо номи: Кастор гель

Дори шакли: гель

30 г гель таркиби:

Фаол моддалар:

Кастор ёғи                                                                                    32 мг

Глицерин                                                                                        60 мг

Полисорбат                                                                                  20 мг

Дипропилен гликол                                                                       120 мг

Зайтун ёғи                                                                                     80 мг

Хантал                                                                            20 мг

Қалампир дамламаси                                                   200 мг

Aрча ёғи                                                                                          41 мг

Ментол                                                                            20 мг

Чиннигуллар                                                                                  90 мг

Aтиргул                                                                                          40 мг

Лимонли лаванда                                                                          30 мг

Эвкалипт                                                                                       20 мг

Триетаноламин                                                             30 мг

Хондроитин                                                             60 мг

Глюкозамин                                                             50 мг

Гиалурон кислотаси                                               20 мг

Этил спирти                                                           35 мг

 

Ёрдамчи моддалар:

Суюқ парафин

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўлланиладиган восита, яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Фармакологик хусусиятлари:

               Кастор ёғи - маҳаллий қўллаш учун. Кастор ёғи, капсаицин шишларни камайтирувчи ҳамда яллиғланишга қарши таъсирга эга. Куйиш, яра ва оёқ тагидаги ёриқларни даволаш учун самарали восита. Теридаги чандиқ, киста ва бошқа ўсмалар учун ҳам тавсия этилади.

               Глицерин - ташқи томондан қўлланилганда дерматопротектив таъсир кўрсатади, терини ва шиллиқ пардаларни юмшатади.

               Зайтун ёғи - зайтун ёғининг антиоксидант компонентлари яллиғланишга қарши курашишга ёрдам беради.

               Хантал – таркибида кўп миқдорда “селен” моддаси мавжуд бўлиб, суякларни мустаҳкамлайди. Селендан ташқари хантал таркибида суяк тўқималарининг шаклланишида бевосита иштирок этадиган фосфор, магний ва кальций юқори миқдори мавжуд.

               Ментол - маҳаллий оғриқсизлантириш хусусиятига эга бўлиб тери ва шиллиқ пардалардаги рецепторларни стимуляция қилади. Антисептик сифатида таъсир кўрсатади.

               Лимонли лаванда – хушбуй хидли ёғ. Антибактериал ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бўлган линалоол компонентни ўз ичига олади.

               Эвкалипт - антисептик хусусиятларга эга. Унинг баргларидан тайёрланган дамлама йирингли яраларни ювиш ва даволаш учун ишлатилади.

               Хондроитин - тоғай тўқималарнинг табий таркибий қисми. Тоғай тўқималарида фосфор-кальций алмашинувини яхшилайди, бириктирувчи тўқималарнинг емирилишини олдини олади ва оғриқнинг пасайишига, бўғимлардаги ҳаракатнинг осонлашишига ёрдам беради.

               Глюкозамин - тоғай тўқималарига, метаболизмга таъсир қилувчи восита. Глюкозамин табий танқислигини тўлдириш, синовиал суюқликда протеогликанлар ва гиалурон кислотаси синтезини тиклайди; бўғим капсуланинг ўтказувчанлигини оширади, бўғим тоғайининг ҳужайраларида синовиал мембрана ва артикуляр ферментатив жараёнларни тиклайди. Хондроитинсулфат кислота синтези жараёнида олтингугуртни бириктириш оркали суяк тўқимасида кальцийнинг меъёрийланишини осонлаштиради. Бўғимларда дегенератив жараёнларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, уларнинг фаолиятини тиклайди ва оғриқни камайтиради.

               Фармакокинетикаси:

               Халқаро конвенцияга кўра (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан таркиб топган препаратларни клиник тадқиқоти ўтказилишида алоҳида фармакокинетик жиҳатларини текшириш талаб қилинмайди.

               Қўлланилиши:

               Препарат мушак-скелет тизими дегенератив-дистрофик касалликлари комплекс терапиянинг бир қисми сифатида фойдаланиш учун тавсия этилади: остеоартрит, умуртқа поғонаси остеохондрози; оғриқ билан кечувчи бошқа бўғим касалликлари.

               Қўллаш усули ва дозалари:

               Сиртга қўллаш учун. 1 дан 5 см гача узунликда гелни чиқариб, юпқа қилиб суртинг. Қўллаш вақти кунига 2-3 марта. Препаратнинг қўллаш миқдори оғриқли жойнинг ўлчовига боғлиқ. Даволашнинг давомийлиги препарат таъсири ва касаллик белгиларига боғлиқ.

               Ножўя таъсирлари:

               Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

               Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:

               Қўлланиладиган жойда терининг бутунлигини бузилганлиги, препаратнинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.

               Дориларнинг ўзаро таъсири:

               Маҳсус эҳтиёт чоралар мавжуд эмас.

               Дозани ошириб юборилиши:

               Аниқланмаган. Доза ошириб юборилганда симптоматик даволанилади.

               Чиқарилиш шакли:

               30 г тюбик, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити:

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати:

               2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

               Дорихоналарда берилиш тартиби

               Рецептсиз.

               Ишлаб чиқарувчи:

OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Саноат кўчаси № 7.