malham
Neoprakta
Gemoroyga qarshi vosita
- Ishlab chiqaruvchi
- Genius Pharm
- Qadoq hajmi
- 20
Preparat haqida
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
НЕОПРАКТА
Препаратнинг савдо номи: Неопракта
Дори шакли: гель
15 г гель таркиби:
Фаол моддалар:
Гидрогенланган кастор ёғи 120 мг
Эман дарахти пўстлоғи экстракти 70 мг
Отқулоқ экстракти 200 мг
Ромашка экстракти 200 мг
Лаванда эфир ёғи 160 мг
Триетаноламин 40 мг
Ёнғоқ қалин пўстлоғи экстракти 240 мг
Лажула 30 мг
Алоэ барбадинес шарбати кукуни (Сабур) 20 мг
Ёрдамчи моддалар:
Суюқ парафин
Фармакотерапевтик гурухи: Геморойга қарши восита
Фармакологик хусусиятлари:
Гидрогенланган кастор ёғи – терини юмшатувчи ва намловчи воситадир. Эмулсификатор суюқларни аралаштиришга ёрдам беради. Терини соғлом сақлашга ёрдам беради. Сурфактант у сиртқи тарангликни камайтириш орқали бир меъёрда тақсимланишини таъминлайди.
Эман пўстлоғи экстракти - катехинларни ўз ичига олади, микробларга қарши ҳусусиятларга эга. Пентозанлар эса яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Отқулоқ экстракти – таркибида витамин C, оқсил, шакар, каротин, кверцетин мавжуд. Бу компонентлар туфайли у яраларни даволовчи ва гемостатик таъсирга эга.
Мойчечак экстракти – пепсиннинг протеолитик фаоллигини пасайтиради ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Камазулен ва эфир мойлари мавжудлиги туфайли антиоксидант таъсирга эга. Спазмга, яллиғланишга, микробларга қарши тасирга эга ва тўқималарни тиклаш жараёнларини яхшилайди. Шу билан бирга қичишишга қарши тасир кўрсатади.
Ёнғоқ пўстлоғи экстракти - терининг ҳолатини яхшилайди. У намлаш, қичишишни йўқ қилиш ва терини тинчлантириш тасирларига эга.
Ладан - кучли яллиғланишга қарши, антисептик, буриштирувчи, жарохатларни битказувчи ҳусусиятларга эга.
Aлоэ барбадин шарбати кукуни (Сабур) - таркибида калций, магний, калий, натрий, темир, марганец ва рух каби минераллар, шунингдек, муҳим бўлган C, A, Е, В1, В2, В6, В12 витаминлари ва фолий кислотаси мавжуд. Хужайра метаболизми ва фаолияти учун зарур. Буриштирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Фармакокинетикаси: Ҳалқаро конвенцияга кўра (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан таркиб топган препаратларни клиник тадқиқоти ўтказилишида алохида фармакокинетик жиҳатларини текшириш талаб қилинмайди.
Қўлланилиши:
Ўткир ва қон кетиши билан асоратланган геморрой, анал ёриқлар, анал экзема, операциядан кейинги даврда тўғри ичакнинг яллиғланиши.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ташқи. Малҳамни кунига 2-3 марта зарарланган сохага ташқи томондан юпқа суртиш орқали қўлланади. Оғриқ йўқолганидан сўнг 7 кун давомида, кунига 1 махалдан қўллаш тавсия этилади.
Ножўя таъсирлари:
Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар:
Препарат ингредиентларини индивидуал ҳолатда ўзлаштираолмаслик.
Дориларнинг ўзаро таъсири:
Маҳсус эхтиёт чоралар мавжуд эмас.
Дозани ошириб юборилиши:
Аниқланмаган. Доза ошириб юборилганда симптоматик даволаш даркор.
Чиқарилиш шакли:
15 г тюбик, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити:
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати:
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналарда берилиш тартиби: Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Шимолий Саноат кўчаси № 7.