suppozitoriy
Prokta plus
Asosan Proktalogiyada qo'llaniladigon vosita
- Ishlab chiqaruvchi
- Genius Pharm
- Qadoq hajmi
- 5
Preparat haqida
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ПРОКТА+
Препаратнинг савдо номи: Прокта+
Дори шакли: суппозитирий
1 суппозиторий таркиби:
Фаол моддалар:
Ёнғоқнинг қуюқ экстракти 0,165 г
Натрий альгинат 0,05 г
Рух лактат 0,005 г
Чаканда мойи 0,01 г
Суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ, суппосир ёки гидроёғ 60 қ, парафин 20 қ, какао мойи 30 қ.
Фармакотерапевтик гурухи: асосан проктологияда қўлланиладиган восита
Фармакологик хусусиятлари:
Ёнғоқнинг қуюқ экстракти – антисептик ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. У тўғри ичак ва орқа пешоб атрофидаги қон томирлари ва тўқималарнинг мустаҳкамлигини оширишга ёрдам беради, шунингдек, ёриқлар ва яраларни тез битишига ёрдам беради.
Натрий альгинат – сув ўтларидан олинадиган табиий модда. Тўғри ичак шиллиқ қаватини таъсирлантирувчи омиллардан химоя қилувчи хусусиятга эга бўлган гель хосил қилади. Бу битиш, тикланиш жараёнини тезлаштиради
Рух лактати – мухим микроэлемент, яллиғланиш ва яраларни битишида мухим ахамиятга эга. Антибактериал хусусиятга эга, хужайра мембраналарини мустахкамлайди. Регенерацияни рағбатлантириш хусусиятига эга.
Чаканда мойи – антисептик ва жарохатларни битказувчи хусусияти билан машхур. Яра ва ёриқларни тез битишига кўмаклашади, таъсир қилаётган сохасида микроциркулацияни яхшилайди, яллиғланишни камайтиради ва тўқималар регенерациясига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси: Халқаро конвенцияга кўра (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан таркиб топган препаратларни клиник тадқиқоти ўтказилишида алохида фармакокинетик жихатларини текшириш талаб қилинмайди.
Қўлланилиши:
Геморрой (ички ва ташқи).
Орқа пешоб атрофидаги яра ва ёриқлар.
Тўғри ичак яллиғланиш касалликлари (проктит, парапроктит).
Тўғри ичак ва анус сохасидаги жаррохлик амалиётидан сўнг асоратларни олдини олиш.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ректал кўллаш учун. Қўллашдан олдин ичакни тозалаш (агар керак бўлса, клизмадан фойдаланиш) ва қўлларни ювиш тавсия этилади.
1 суппозиторийдан кунига 2 махал қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
5 дона суппозиторий блистерда, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналарда берилиш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Шимолий Саноат кўчаси № 7.