sprey
Zole
Asosan ginekalogiyada qo'llaniladigon vosita
- Ishlab chiqaruvchi
- Genius Pharm
- Qadoq hajmi
- 100
Preparat haqida
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ЗОЛЕ
Препаратнинг савдо номи: Золе
Дори шакли: спрей
10 мл спрей таркиби:
Фаол моддалар:
Мойчечак гуллари экстракти 0,05 г
Колендула экстракти 0,05 г
Ёнғоқнинг қуюқ экстракти 0,1 г
Чаканда мойи 0,01 г
Доривор маврак 0,02 г
Этил спирти 40%
Фармакотерапевтик гурухи: Асосан гинекологияда қўлланиладиган табиий восита
Фармакологик хусусиятлари:
Мойчечак гуллари экстракти - кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга, тўқималар ва органларда яллиғланишни камайтиради. Мойчечак экстракти табиий антисептик бўлиб, инфекцияларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва яраларни битишини рағбатлантиради. Мойчечак оғриқни камайтиришга ёрдам беради, айниқса шиллиқ қаватлар яллиғланганда ёки таъсирланганда. Енгил бўшаштирувчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга.
Календула экстракти - яллиғланишни камайтиришда самарали бўлиб, турли хил яллиғланиш ҳолатларида фойдали таъсир кўрсатади. Патоген микроорганизмларни йўқ қилишга ва инфекцияларнинг олдини олишга ёрдам берадиган антисептик хусусиятларга эга. Тери ва шиллиқ қаватларнинг зарарланиш холатларида, яра ва жарохатларда тўқималарнинг регенерациясини рағбатлантиради, битишини тезлаштиради.
Ёнғоқнинг қуюқ экстракти - Е витамини каби антиоксидантларга бой бўлиб, ҳужайраларни шикастланишлардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради. Яллиғланишни камайтиришга, яллиғланган тўқималарнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Витаминлар ва минералларнинг юқори миқдори туфайли ёнғоқ экстракти қон томирлари деворларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, микроциркуляцияни яхшилайди. Тери ҳужайралари ва шиллиқ пардаларнинг регенерациясини яхшилаш қобилиятига эга.
Чаканда мойи – куйишлар, яралар ва ёриқларда тўқималарнинг тикланишини ва жарохатларнинг битишини фаол равишда рағбатлантиради. Тўқималар ва аъзолардаги яллиғланишни камайтиради, яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Унинг таркибида A, C ва Е витаминлари мавжуд бўлиб антиоксидантлар каби таъсир кўрсатади ва ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади. Хужайралардаги сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради, уларнинг озиқланиши ва янгиланишини яхшилайди.
Доривор маврак - кучли яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, тўқималарда яллиғланишни камайтиради. Эфир мойлари ва фаол компонентлари антисептик таъсирга эга бўлиб, микробларни йўқ қилиш ва инфекциялар олдини олишга ёрдам беради. Маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсирга эга, яллиғланиш ёки таъсирланишлардаги дискомфортни енгиллаштиради. Турли бактериялар ва замбуруқларга қарши самарали таъсир кўрсатади, бу гинекологик касалликлар учун фойдалидир. Енгил седатив таъсирга эга, мушакларни бўшаштиради ва стрессни камайтиради
Фармакокинетикаси: Халқаро конвенцияга кўра (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан таркиб топган препаратларни клиник тадқиқоти ўтказилишида алохида фармакокинетик жихатларини текшириш талаб қилинмайди.
Қўлланилиши:
Zole спрейи қин ва оралиқнинг яллиғланиш, инфекцион ва ноинфекцион касалликларида, жинсий йўл билан юқадиган касалликларда шунингдек бактериал вагиноз, вагинал кандидоз, трихомониаз, эндометрит ва эндоцервицит касалликларида қўлланилади. Сальпингоофарит касаллигининг даво комплекси таркибида қўлланилади. Бачадон бўйни эрозиясида жаррохлик амалиётидан сўнг жарохат битишини тезлаштиради. Уретрит ва цистит касаллигида юқори самарадорликка эга.
Қўллаш усули ва дозалари:
Ташқи. Қўллашдан аввал флаконни чайқатиш лозим. Қўллаш вақтида флакон тик (вертикал) холатда ушланиши керак, дозатор насадкасини 900 га буриб сепилади. Кунига 3 – 5 махал қўлланилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препарат ингредиентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Махсус эхтиёткорликлар йўқ.
Препарат транспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Доза ошириб юборилган холларда даволаш симптоматик.
Чиқарилиш шакли
Флакон 100 мл тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналарда берилиш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
OOO “GENIUS PHARM” Андижон вилояти Андижон ш. Шимолий Саноат кўчаси № 7.